Қашқадарё ҳокимининг янги тайинланган биринчи ўринбосари якшанба куни йиғилиш ўтказгани айтилмоқда

1916

2021 йил 16 май куни кеч соат 19:30 да Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркаев Нодир Худойбердиевич раҳбарлигида йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда «Банкир кундалиги» канали хабар берди.

Хабарномадан ҳисобланса вилоят ташкилотларидан 13 та, ҳудудлардан эса 60 та, жами 73 та раҳбар битта (Вилоят ҳокимлигининг янги кичик мажлислар залида) залда йиғилиш бўлади.

Ахир:
ЯКШАНБА, дам олиш куни ҳисобланади.

Йиғилиш вақти мутасаддиларнинг иш вақтига тўғри келмайди – 19:30.

Президент топшириғидан келиб чиқиб, мазкур йиғилишга Президент администрацияси ва Бош вазирдан рухсат олинганми, деган ҳақли саволни телеграм канали ўртага ташлаган.

«Ким хоҳласа, ҳар куни соатлаб мажлис ўтказади. Туман ва вилоят ҳокимлари мажлис қиладиган бўлса, бош вазир ва администрация раҳбаридан рухсат олиб, узоғи бир соатлик мажлис ўтказиши мумкин. Аммо уларнинг рухсатисиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади», – деганди давлат раҳбари.

Маълумот учун, Нодир Эркаев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига яқинда тайинланганди.

Таҳририятдан: Қашқадарё вилоятида якшанба куни йиғилиш, тадбир ва семинарлар ўтказиш одат тусига айланган. Буни ҳокимлик ахборот хизматларининг дам олиш куни эълон қилаётган маълумотларидан ҳам англаса бўлади. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати кеча, якшанба куни ёшлар билан учрашув ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқатди. Бундай учрашувларнинг фойдаси ҳақида ҳали муносабат бериб, гапириб ҳам чиқишади. Аммо фойдали учрашув ўтказиш учун якшанбадан бошқа кун қуриб қолганмиди?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here