Муборакда «айёр» оғуфуруш қўлга олинди

725

Муборак тумани «Тонг» маҳалласида яшовчи Ш.О нинг ёнидан 1.2 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 29 апрель куни соат 20:00 лар атрофида Муборак туман ИИБ ҳамда бошқарма ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати 3-сон Кинология гуруҳи ходимлари «Рекке» лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ёнида «Тонг» маҳалласида яшовчи Ш.О. бир дона гугурт қутисида жойланган қиймати 750 минг сўмлик марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, текширув жараёнида Ш.О.нинг ёнидан қоғозга ўралган ҳамда «Ваз-21011» машинанинг ўриндиғи остидан ҳам бир дона гугурт қутисининг ичидан марихуана топилган.

Маълум бўлишича, Ш.О.дан жами оғирлиги 10,2 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси олинган, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here