Касбида содир бўлган авария Зойир Мирзаевни ташвишга солди

2547

8 май куни Қашқадарё вилояти Касби туман «Тошқўрғон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 «Қарши—Таллиқўрғон—Касби—Жейнов» автомобиль йўлининг 26 километрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев ва Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Сатволдиев ЙТҲ муҳокамасига бағишланган йиғилишда қатнашган.

«Бу каби ҳолатлар олди олинмас экан вилоят ҳудудида оғир оқибатли ЙТҲлари содир этилиши такрорланаверади. Ҳушёрликни оширишимиз, ўзимизни, яқинларимиз жонини хавфга қўймаслигимиз керак. Муқаддас рўзаи рамазон кунларида бундай мудҳиш воқеани қабул қилишимиз осон эмас. Марҳумларнинг яқинларига сабр, бардош тилайман. Барча фуқароларимизга бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», – деган вилоят ҳокими З.Мирзаев.

З.Мирзаев Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси директорига йўллар таъмирталаб бўлиб қолганлиги ва баҳорги кўрикдан кейин «Қарши—Таллиқўрғон—Касби—Жейнов» автомобиль йўлининг таъмирланиши учун ажратилган маблағни мақсадли сарфлаши ҳамда йўл белгилари ва махсус чизиқларни белгиланган мезон асосида бажарилишини қаттиқ назорат қилиши кераклиги ҳақида ҳам гапирган.

Мавзуга доир: Касбида фалокат! 7 киши вафот этди. Улар ичида 1 ва 4 ёшли гўдаклар ҳам бор

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here