Шаҳрисабзда қўшнилар, Яккабоғда чўпонлар жанжал қилди. Тортишувлар пичоқбозлик билан тугади

682

Яккабоғ туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 2021 йил 2 май куни соат 18:00 ларда Яккабоғ тумани «Уйғур» маҳалласида кўнгилсиз воқеа содир бўлган.

Фуқаро К.Т шу қишлоқ ҳудудидаги адирликда қўйларини боқиб юрган вақтида, қўйларини хайдаб ўтаётган Яккабоғ тумани «Қўшчинор» маҳалласида яшовчи Б.О.га “нега мени чайламни ёнидан қўйларингни олиб ўтасан” деб ўзаро оғзаки тартишиб қолади.

Жанжал вақтида К.Т ошхона пичоғи билан Б.О.ни чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Шаҳрисабз туманида ҳам пичоқда тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир бўлди.

Маълум бўлишича, «Янгиобод» маҳалласида яшовчи Ҳ.Б қўшниси Х.Р билан ўзаро жанжаллашиб қолишган.
Жанжал вақтида Б.Ҳ қўли билан поччаси Х.Р.ни бош соҳасига бир неча маротаба урган вақтида, Х.Р қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Б.Х.ни қорин қисмига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг ёзишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here