Деҳқонободда қабулга келган оила ҳокимни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлади

1442

Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилди. Ҳоким қабулига келган фуқаролар ишсизлик, нафақа олиш, ер олиш ва бошқа масалаларда мурожаат қилган.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, Шуҳрат Сафаров бошчилигидаги оила  ҳокимни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, қабулдан чиқиб кетган.

Ҳоким қабулида бўлган оила аввалроқ оилага “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 5 миллион сўм моддий ёрдам пули берилганини, аммо бу оиланинг ишга лаёқатли 5 нафар аъзоси учун “ҳеч нима” бўлмаслигини айтиб, ёққан “свети” пулини ҳам тўламаганини ва қоронғида ўтирганини айтди. Оила бошлиғи бунда ҳокимни айблаб, уни ҳақорат қила бошлади.

Маълум бўлишича, оилага моддий ёрдам берилганидан ташқари, оила боши Шуҳрат Сафаровга туманда қурилаётган сув омбори қурилишидан, қизи Шоҳсанам Сафаровага Деҳқонобод калий заводидан касаначилик бўйича ишлар таклиф қилинган. Бироқ, оила боши ҳам, оиланинг қизи ҳам таклиф қилинган ишларни рад этган.

Мурожаатчига жавобан ҳоким оилага яна қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўради.

Шуҳрат Сафаров бошчилигидаги оила эса ҳокимни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, қабулдан чиқиб кетди, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here