«Насаф» клуби «Бунёдкор»га қарши ўйинда ўз дарвозасига гол киритиб қўйди

292

Бугун Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Насаф» учрашуви ўтказилди.
Ўйин «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 5 дақиқасида «Насаф» футболчиси Ҳусниддин Алиқулов томонидан автогол киритилди.
У тўпни дарвозабонга узатди, Умиджон Эргашев кутилмаганда тўпни ўтказиб юборди! 1:0 

Иккинчи бўлимнинг 56 дақиқасида рақиб жамоа футболчиси Нурилло Тўхтасинов гол урди. 2:0.

Голлар: Ҳусниддин Алиқулов 5 автогол, – 1:0. Нурилло Тўхтасинов 56, – 2:0.

Шундай қилиб, «Бунёдкор» – «Насаф» учрашувида «Аждарлар»га омад кулиб боқмади. «Насаф» бу ўйинда рақибига енгилди.

Маълумот учун, бу икки жамоа ўзаро 28 маротаба куч синашган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here