Қаршида мактаб ўқувчисида коронавирус аниқланди. Мактаб эса 3 кундан кейин карантинга олинди

1235

30 апрель куни Қарши шаҳридаги 23-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси вилоят СЕО ва ЖСХ бошқармаси лабораториясида топширган тестининг натижалари ижобий чиққанлиги боис 1-майдан бошлаб  ўқувчи шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жума куни ўқувчининг уйдагилари дастлаб боласини ўқишга юборишади. Орадан 2 соат ўтганидан сўнг, ўқувчининг уйдагилари синф раҳбарига қўнғироқ қилиб, фарзандининг иситмаси чиқаётганидан хавотирлангани боис уни шифокор қабулига олиб боришини айтади. Шифокор назоратида текширилганидан кейин 1-май куни ўқувчида вирус аниқлангани малум бўлди.

Шундан кейин «СЭС» ходимлари ҳаммани текширувдан ўтказиб, тозалик, дезинфекция ишларини олиб борди.

«Фақат ваҳима кўтарилиб кетмаслиги учун айрим синфларда душанба куни ҳам дарс машғулотларини давом эттириб турдик. Бугундан бошлаб мактаб 14 кунга ёпилди. Энди 4-майдан 18-майгача ўқув жараёнлари онлайн тарзда олиб борилади. Ҳозирча мактабимизда бошқа касалланиш ҳолати қайд этилмади. Айни вақтда юз фоиз ўқитувчи ҳамда ўқувчиларимиз тест топширишган. Натижалари ҳам яқин вақтлар ичида чиқиб қолади,-  деди 23-мактабнинг маънавий-маьрифий ишлари бўйича директор ўринбосари Нодир Чориев. – Айни вақтда ўқувчимиз ва уйдагиларининг ҳолати анча яхши. Улар билан доим алоқада бўлиб, хол-аҳволидан хабар олиб турибмиз».

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here