«Насаф» – «Машъал» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

486

Хабарингиз бор, 14-20 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ОФК кубоги-2021 “F” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз вице-чемпиони Қаршининг “Насаф” клуби иштирок этади.

Душанбедаги учрашувлар сунъий қопламали майдонда ўтказилиши, шу боисдан жамоанинг бундай майдонда оз муддат бўлса-да машғулотлар олиб бориш имкониятига эга бўлиши учун “Насаф” клуби Coca-Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Машъал” билан ўйинни кейинроқ муддатга қўлдиришни сўраб ЎзПФЛга мурожаат қилди.

Аслида тақвимга кўра, “Насаф” – “Машъал” учрашуви 10 май куни бўлиб ўтиши лозим эди. Лекин “Насаф” клуби айнан 10 май санасида Тожикистонга йўл олишни, 7 майдан эса Тошкентда “Чиғатой” базасининг сунъий қопламали майдонида машғулотлар олиб боришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида “Машъал” футбол клуби вазиятни англаб, “Насаф”нинг сўровига розилик билдиргани сабаб мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув кейинроқ муддатга қолдирилди.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here