Ўзбекистонда 10 майдан кўп пиёда юрганларга пул тўланади

947

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси дастлаб 10 майдан тест режимида, сўнгра 1 июндан бошлаб тўлиқ ишга тушади.

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан пул тўланади.

Маълум бўлишича, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here