Яккабоғдаги қишлоқда очилган болалар боғчаси ҳақида

438

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жами 161 та мактабгача таълим ташкилоти фалият кўрсатмоқда.  Шундан 27 таси давлат, 9 та давлат хусусий шерикчилик, қолган 125 таси эса оилавий боғчаларни ташкил этади.

Қўшчинор МФЙ Ғиржоб  қишлоғида яшовчи Гулноза Мирзаева 2020 йил 25 ўринли оилавий боғча очди. Айни пайтда бу ерда 3 нафар малакали тарбиячилар 25 нафар болажоннинг тарбияси билан шуғулланишмоқда. Боғча хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Шунингдек, ушбу маскан болаларни китоб ўқишига бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар ва кўргазмали материаллар билан жиҳозланган.

Маълумот учун, тадбиркор Гулноза Мирзаеванинг «Қувноқча» номли оилавий боғчаси очилиши билан «Ғиржоб» қишлоғида нодавлат оилавий боғчаларнинг умумий сони 3 тага етди. Оилада меҳрибон она маҳаллада меҳнаткаш аёл- Гулноза опа доим ҳаракатда. Ушбу мўъжаз маскан ҳовлисига қадам қўйган кишининг эътиборини дастлаб, бу ердаги саранжом-саришталик , ободонлаштириш ишлари ўзига тортади.

«Ушбу масканда олиб бориладиган машғулотлар алоҳида кун тартиби ва жадвали асосида амалга оширилади. Боғчамизда режа асосида «Очиқ машғулотлар» ташкил этиш йўлга қўйилган»,- дейди Гулноза Мирзаева.

Гулчеҳра Хурсандова тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here