Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

315

Ўзбекистонда автотранспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) этиб белгиланди.

Аввал бу миқдор БҲМнинг 3 баравари (735 минг сўм)ни ташкил қилар эди.

Яна бир муҳим ўзгариш: такроран содир этилган ушбу қоидабузарлик учун оширилган миқдордаги жарима солиш тартиби бекор қилинди. Илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилсa жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил — БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима қўлланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here