Қашқадарёда вазирнинг биринчи ўринбосари 3 нафар болани операция қилди

636

Бир неча кундан бери Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Амрилло Иноятов бошчилигида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида юз-жағ жарроҳлиги бўйича маҳорат дарси тарзидаги жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди.Бу ҳақда «Nasafnews»га Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, операцияларда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент стоматология институти бўлим бошлиқлари, тиббиёт фанлари номзодлари Санжар Шарапов ҳамда Феруз Тожиев, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳи Ғиёс Фармонов ҳам иштирок этишган.

Уч нафар болада палатопластика, жағ суяги остеосинтези ва бўйин ўрта туғма оқмасини бартараф қилиш бўйича мураккаб операциялар муваффақиятли тарзда ўтказилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here