Қаршида баланд байроқ ўрнатиш учун 1 миллиард 350 миллион сўм сарфлашмоқчи эди

1023

Қашқадарёда байроқ ва унинг устуни учун ажратилиши керак бўлган 1 млрд 350 млн сўм маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилмаслиги, унинг ўрнига мазкур маблағ айни вақтда Қарши шаҳрида харобага айланган 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашига сарфланишини маълум бўлди. Бу ҳақда айни пайтда соғлигини тиклаётган вилоят раҳбари Зойир Мирзаев ўз хавотирларини билдириб ўтди.

«Ўзим ҳам ҳар куни аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида туман ва шаҳарларда бўламан. Яқинда Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонага бориб уйсиз фуқароларимизни мажбурликдан харобага айланган бинода қўним топгани мени қийнади. Ушбу хароба ётоқхонани таъмирлаш учун 2.5-3 млрд сўм атрофидаги маблағнинг манбасини қаердан топишни билмай тургандим.
Устун учун сарфланаётган 1 млрд 350 млн сўмни мазкур ётоқхона таъмирига йўналтирамиз. Қолган сўммани ҳам манбасини топиб, ушбу ётоқхонани катта тантана билан топширамиз. Устун масаласига келсак, бирор ҳомий томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватлансагина у қурилади. Давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди», – дея фикр билдирган З.Мирзаев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here