Зойир Мирзаевнинг маслаҳатчилари сони 8 кишига етди. Янги маслаҳатчи собиқ ҳоким

3520

Турсунов Шуҳрат Хамидович вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Ш.Турсунов 1961 йил Қарши туманида туғилган. 2005-2013 йилларда Қарши шаҳар ҳокими бўлган.
Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
У 2020 йил октябрь ойида
«ENTER Engineering» компаниясининг “Uzbekistan GTL” ҳудудидаги касаба уюшмаси раиси этиб тайинланганди.

Бу тайинловдан кейин Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг маслаҳатчилари сони 8 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз,  шу пайтга қадар Қашқадарё  вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ва фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси, Ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича маслаҳатчиси, туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи – вилоят ҳокими маслаҳатчиси ва хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи каби лавозимлар жорий қилинган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here