«Насаф» клуби «Сўғдиёна» билан дуранг ўйнади

348

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Насаф» учрашуви ўз якунига етди. Унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Дастлаб, Жавоҳир Қаҳрамонов пенальтидан ҳисобни очди. 53-дақиқада Хусайин Норчаев 11 метрлик нуқтадан ўртадаги фарқни йўққа чиқарди. Марко Станоевич ўзининг кучли зарбаси билан жамоасини ҳисобда олиб чиққан бўлса, захирадан ўйинга қўшилган Шохруз Норхонов ўйин дуранг натижаси билан якунланишини таъминлади.

Шу тариқа, 1 очкодан бўлишиб олган «Насаф» ва «Сўғдиёна» ўз гуруҳида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here