Қашқадарёда эркак маст бўлиб қолган қизнинг номусига теккани ҳақидаги мурожаатга муносабат билдирилди

2777

Яккабоғда яшовчи эркак маст бўлиб қолган қизнинг номусига теккани ҳақидаги мурожаатга Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар Мағзон маҳалласида яшовчи Р.Г. шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Унда 2020 йил 17 октябрь куни соат 18:30 да ўзининг таниши, Яккабоғ туманида яшовчи М.Х. билан Қарши шаҳар Гулшан маҳалласида жойлашган уйга бирга борганини айтган.

Шунингдек, у ерда М.Х. билан бирга овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилгани, сўнг маст бўлиб, ўзини йўқотиб қўйгани таъкидланган. Бу вақтда М.Х. номусига текканини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Текширув натижаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 2021 йил 6 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад этган қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар шаҳар 4-сонли ИИБ тергов бўлимига юборилган.

Ҳозирда Р.Г.нинг мурожаати бўйича шаҳар 4-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here