«Қашқадарёда юрган бош вазир ўринбосари Мусаев қанча фактларни очиб келди» – Президент

2340

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича видеослелектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари йиғилишни кескин танқидий руҳда бошлади.

«Айниқса туманларда, шаҳарларда раҳбарлар бу масалани тушунмаяпти. Кўп жойларда тадбиркорларга тўсиқлар, коррупция бўлмаса, янаям тезроқ ривожланамиз.

Вилоят ҳокимлари қаттиқ туришмаяпти, ишламаганни ишдан олмаяпти. Агар сизлар ишдан олмасангиз, мен сизларни ишдан оламан. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватламаган раҳбар раҳбар эмас.

Бир ҳафта Қашқадарёда юрган бош вазир ўринбосари Мусаев қанча фактларни очиб келди. Қанча маблағлар талон-торож қилинган, ишламаган одамларга маош ёзилган. Қанча пул бермайлик, шароит яратмайлик, қуйи поғонадаги раҳбарлар вазиятни тушунмас экан, оғир пайтларда, пандемия шароитда қилган шунча ҳаракатларимиз зое кетаверади.

Бугун жуда кўп одамни ишдан оламиз, сизлар сиёсатни тушунмаяпсизлар», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here