«Ишдан олинади, ҳайфсан эълон қилинади, маош олмайди». Вилоят ҳокимининг Яккабоғдаги йиғилиши раҳбарлар учун қаттиқ ўтди

1061

Кеча вилоят раҳбарлари Яккабоғ туманининг чегара ҳудудларидан бири «Татар» МФЙда бўлиб, 2021 йил соҳалар бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотини ўтказган.
«Nasafnews» хабарига кўра, ҳисоботларга тайёрланиб келмаган ва ўз ишига бефарқ қараган айрим раҳбарлар вилоят ҳокимининг танқидига учраган.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбари Анвар Темиров ҳайфсан олган. Бошқарманинг тумандаги бўлим бошлиғини ишдан олиш айтилган.

Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари эса 3 ой иш ҳақи олмайди.

«Ушбу раҳбарлар Яккабоғ туман аҳолисига жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисобот бериши керак эди. Лекин улар  тайёргарлик кўриб келмагани туфайли халққа аниқ ишлар юзасидан маълумот тақдим қила олишмади», – дейди йиғилишда қатнашган блогерлардан бири Ҳусан Комилжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ғайрат Султонов мурожаатларга бефарқ қарагани учун 3 ойлик иш ҳақисини қайтариб тўлаши айтилганди. Вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси Нуриддин Раҳматов ҳам фуқаролар мурожаатига бефарқ қарагани учун ҳайфсан олганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here