Шаҳрисабзлик аёл ва унинг қизи 10 нафардан ортиқ фуқароларни чув туширди

1132

Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда яшовчи она Х.З. қизи Т.И. билан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб 11 нафар ҳамшаҳрини чув туширди.

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси хабарида айтилишича, она-бола фуқаролар О. А.дан 300 АҚШ доллари, Х. М.дан 700 АҚШ доллари, О.Д.дан 300 АҚШ доллари, Х.Ш.дан 300 АҚШ доллари, Н.Ш.дан 700 АҚШ доллари, К.К.дан 600 АҚШ доллари, Ё.Н.дан 300 АҚШ доллари, Ю.С.дан 200 АҚШ доллари, Қ.М.дан 100 АҚШ доллари, Р.Г.дан 500 АҚШ доллари, Б.Н.дан 300 АҚШ доллари, жами 11 нафар фуқаролардан 4300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Бу камлик қилганидек, Т.И. 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, “СМС” хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here