Косонда 22 ёшли йигит хайрия пулларини ўзлаштирди

671

Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 22 ёшли йигит хайрия ўтказилаётган беморни алдаб, унинг картасидаги пулларни ечиб олди.

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарида айтилишича, у телеграмда очилган «Гепатит «Б» хасталиги билан касалланган Акмалжонга ёрдам» каналига қўшилган. Беморнинг пластик картасига ёрдам учун пул ташлаб бермоқчилигини айтиб, алдов йўли билан керакли рақамларни билиб олган. Сўнг, пластик картада бўлган 2 миллион сўм пулни ечиб олган.

Тезкор суриштирувлар натижасида йигит ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари томонидан ушланган. Ундан 2 миллион сўм ва жиноятни содир этишда фойдаланилган Samsung A10 телефони ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Акмалжонга жиноятчи олган пул тилхат асосида қайтариб берилган.

Жиноятни содир этган шахсга нисбатан, Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here