Шаҳрисабзда профилактика инспектори қоидани бузди

430

Автоблогер Мақсуд Музаффаров Шаҳрисабз шаҳар ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи Равшан Исломов ўзининг бошқарувида бўлган «Matiz» русумли «01 J 396 AB» давлат рақамли автомашинасида қоидани бузгани ҳақида видео эълон қилди.

Маълум бўлишича, профилактика инспектори МЖтКнинг 1286-моддаси 1-қисми, яъни «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши» ва МЖтКнинг 127-моддаси яъни «Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш» деб кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарида айтилишича, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЙҲХБ инспектори мазкур ҳолат бўйича 4 апрель куни Равшан Исмоиловга маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here