Чироқчида яна бир мактаб директори ва ўринбосарлари изза бўлди. Айби бор-да…

1592

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 157-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларнинг ножўя ҳаракатлари тасвирланган ҳолат туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.

Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилишича, ўрганиш жараёнида мактаб директори О.Ж, ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Ж, мактабнинг чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш раҳбари А.Р ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари А.Қ ларнинг 2021 йил 29 март куни соат тахминан 13:00 ва14:00 лар оралиғида улар ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги, иш вақтида иш ўрнида йўқлиги ва мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига эътибор қаратмаган ҳолда, дарс вақтида бир хонадонда овқатланаётгани ҳамда ўқувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Ўз ишига совувқонлик билан қараган масъуллар туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов томонидан қаттиқ танқид қилинди. Мактабда ўқитувчилар жамоаси ва маҳаллий аҳоли иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш ҳам ўтказилди.
Директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз хоҳишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёздилар.

Чироқчида бу ҳолат биринчиси эмас. Аввалроқ 19-сонли мактабнинг директор ва ўринбосарларини ишдан ҳайдалганди.

Мавзуга доир: Чироқчидаги мактаб жамоаси «маст бўлди» ва директор ишдан кетди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here