Ғузор ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Собиқ ўринбосар аввал уни бўшатмоқчи бўлишганини айтганди

1089

Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Неъматов Боҳодир Рамазанович тайинланди.

Б.Неъматов 1975 йилда Ғузор туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Боҳодир Неъматов меҳнат фаолияти давомида ҳокимлик тизимида бир неча йиллар мобайнида меҳнат қилиб келмоқда.

У 2007-2019 йилларда Ғузор тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ва шу кунга қадар Ғузор тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда Нафиса Шукурова фаолият кўрсатган. У 2020 йилнинг август ойида коронавирусга чалингани сабабли ишдан бўшатишмоқчи бўлишганини айтганди.

«Вилоят бошқармамиз касаллигимни била туриб ишдан олиш ҳақида вазиримизга таклиф бергани ҳақида эшитдим.
Қизиқ, ҳоким ўринбосари касал бўлиши мумкин эмасми?
Мени оила аъзоларим-чи?  Мен туфайли улар ҳам азият чекишаяпти-ку» ,- деганди Нафиса Шукурова «Nasafnews» мухбири билан суҳбатда.

Мақола сайтда эълон қилингач Қашқадарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг фикри ўзгариб, ҳаммасини рад этганди.

Мавзуга оид: Ғузор ҳокими ўринбосари коронавирусга чалинганини, шу туфайли уни ишдан бўшатмоқчи бўлишганини маълум қилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here