Қарши шаҳрида 2 нафар қиз бедарак йўқолгани хабар қилинди

2863

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати 6 ва 10- синфда таҳсил олаётган 2 нафар қиз бедарак йўқолганини хабар қилиб, қидирув эълон қилди.

Эргашева Заҳро Эшмуродовна 2008 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Қарши шаҳридаги 20-мактабнинг 6-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар Батош МФЙ Зиёкор кўчаси 6-уй 17-хонадонда яшайди.

Эгнидаги кийимлари: Қизил рангли куртка, оқ рангли футболка, кулранг жинси шим ва оёғида қора рангли оёқ кийими бўлган.

Жўраева Динора Илёсовна  2004 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Қарши шаҳридаги 19-мактабнинг 10-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар Оқтепа МФЙ Ойдин кўчаси 11-уйда яшайди.

Эгнидаги кийимлари: Қора рангли куртка, оқ рангли трикоси ва оёғида оқ рангли красовкаси бўлган.

Бу қизлар ҳозирда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here