Қарши ва Шаҳрисабз шаҳридаги жамоат транспортида йўлкира нархи ошди

1241

Қашқадарё вилоят ҳокими 2021 йил 29 мартда “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчи ва багаж ташиш ҳақини тўлаш тарифларини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида шаҳар транспортида йўловчи ва багаж (қўл юки) ташишнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра,

Йўналишли таксиларда (Дамас): 🚐
Бир йўловчига йўлкира ҳақи 2000 (икки минг) сўм;

Йўналишсиз таксиларда (махсус таниш белгисига эга транспорт воситаси, “сариқ” такси)
Шаҳарда буюртма асосида йўловчи ташиш ҳақи ҳар бир километр учун 1000 (бир минг) сўм (таксометр кўрсаткичи бўйича ҳисобланади, таксометр бўлмаганда, мобиль электрон қурилмалар ҳам унинг ўрнини босиши мумкин);

Автобусларда: 
Бир нафар йўловчи учун йўл чиптаси 1500 (бир ярим минг) сўм.

Шунингдек, йўналишли такси ва автобусларда ҳажми 60 см х 40 см х 20 смдан 100 см х 50 см х 30 смгача ҳамда узунлиги 150 смдан 200 смгача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар оғирлиги 20 кгдан ортиқ бўлган багаж (қўл юки)ни олиб юриш учун йўл кирага тенг қийматда қўшимча ҳақ олиниши мумкин.

Ҳоким қарорида шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланиш тарифларига риоя этилишини таъминлаш вилоят транспорт бошқармаси зиммасига юклатилган. 

Ушбу ҳужжат билан вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги HQ-533/06-сонли қарори ўз кучини йўқотди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here