Қаршидаги мактаб ўқувчисининг синфхонада қилган номаъқул иши учун прокуратурада ишловчи отаси жаримага тортилгани маълум бўлди

2105

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 1-мактаб ўқувчисининг синфхонада сув солинган челакка ҳожатини чиқаргани акс этган видео тарқалганди. Мазкур видеодаги ҳолатни ўрганган вилоят ИИБ ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганини маълум қилганди.

Мавзуга доир: Қаршидаги 1-мактаб ўқувчиларининг ножўя хатти-ҳаракатлари учун уларнинг ота-онаси жавоб берди

Орадан вақт ўтиб «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, ҳуқуқбузарлик содир этган мактаб ўқувчисининг отаси Қашқадарё вилоят прокуратурасида масъул лавозимда фаолият юритади. Мазкур маълумотни тасдиқлаган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов прокуратурада фаолият юритувчи отанинг қанча миқдорда жаримага тортилганидан бехабарлигини билдирди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here