Қаршида 3 миллиардга яқин пулни ўзлаштирган шахслар ушланди

1701

 

Хабарга кўра, Қарши шаҳрида «Gigant sifat» хусусий қурилиш корхонаси бир қанча инсонлардан яшаб турган уйи эвазига шартнома асосида янги хонадон расмийлаштириб беришга ваъда бериб, одамларни алдаган ва пулни ўзлаштириб келишган.

Ҳозирги кунга қадар корхона раҳбари ва унинг ёрдамчиси тил бириктириб, 39 нафар фуқарони ишончига кириб уларнинг 3 млрд 306 млн 879 минг сўмни ўз эҳтиёжлари йўлида фойдаланишган.

Ҳозирда корхона раҳбари ва унинг ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here