«Машъал» футбол клуби бош мураббийи Серхио Маринангели расман «Машъал»ни тарк этди.
Серхио Маринангели янги мавсумга «Машъал» жамоасини тайёрлаётган эди, аммо оилавий шароити туфайли «Машъал»ни ўз ихтиёри билан тарк этди. Серхио бугун Испанияга жўнаб кетди.
«Биз Маринангелига жамоамиз учун қилган хизматларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз», – деб ёзади клуб матбуот хизмати.