Косонда қайнота ва келин бир-бирини пичоқлади

2838

Косон тумани «Месит» маҳалласида қайнота ва келин жанжали пичоқбозлик билан якунланди, деб хабар беради «Nasafnews» манбаси.

Косон туман ИИБга 2021 йил 3 февраль куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 10:10 ларда Косон тумани «Месит» маҳалласида яшовчи 1959 йил туғилган нафақахўр Х. М. ўзи билан бирга яшовчи келини 1995 йил туғилган Н. Д. билан жанжаллашиб қолади.

Н. Д. хонасига кириб эшикни ичкаридан ёпиб олганида, Х. М. эшикни илгакини бузиш йўли билан хонага киради. Шунда келин хонтахта устида турган ошхона пичоғини олиб қайнотасининг қорин соҳасига бир неча марта санчади.
Қайнота эса унинг қўлидаги пичоқни олиб, бўйин соҳасига санчиб олиб, ўзи ҳолсизланиб йиқилади.

Ҳолат устидан чиққан қайнона М.Х. тез-тиббий ёрдам чақирган ва ҳар иккаласини шифохонага олиб борган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан қайнота ва келиннинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун кенг жамоатчилик иштирокида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилди.
Муҳокама йиғилишида мазкур оиланинг оилавий шароити билан яқиндан танишмаган маҳалла раиси ва ходимлари, профилактика инспектори фаолияти танқид остига олинди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here