Нишон тумани Халқ қабулхонаси мудири вафот этди

1789

Прокуратура органи фахрийси, истеъфодаги адлия катта маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нишон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келган Одил Асомович Амирқулов 64 ёшида оламдан ўтди.

О.Амирқулов 1957 йилда Ғузор туманида туғилган.
1985-87 йилларда Афғонистон Республикасида ҳарбий хизматни ўтаган. 1979 йилда Тожикистон Давлат университетининг юридик факультетинини тамомлаб, иш фаолиятини Қашқадарё вилоят прокуратурасида иш ўрганувчи сифатида бошлаган О.Амирқулов узоқ йиллар прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарши ва Нишон туманларидаги Халқ қабулхоналари мудири сифатида фаолият олиб борди.

Марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here