Қашқадарёлик ҳайдовчилар учун яхши янгилик!

2200
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш учун Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш имконияти яратилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.
Бу муҳим: хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 %  миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
Маълумот учун: «Права» алмаштириш хизмати 2019 йилдан буён Шаҳрисабз туман ДХМда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2020 йилнинг ўзида ушбу хизматдан фойдаланиш учун 9 953 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here