Қашқадарёда энг кўп ортиқча вазнга эга аҳоли қайси ҳудудда яшайди?

2097

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев воҳалик бир гуруҳ зиёлилар ва фаол ёшлар билан учрашувда соғлом овқатланиш ҳамда аҳоли саломатлигини тиклаш бўйича ҳам зиёлилардан тарғибот-ташвиқот ишларида ёрдам сўради.

Шунингдек, учрашувда вилоят бўйича қайси ҳудудларда ортиқча вазнга эга киишлар кўплиги айтилган.

– Вилоятда ортиқча вазнга эга бўлганлар ўртача 25,5 фоизни ташкил этган бўлса, Шахрисабз шаҳри ва Ғузор тумани (26,2 фоиз), Қамаши (26,5фоиз), Чироқчи (26,8 фоиз), Қарши тумани (27,7фоиз), Миришкор (32,1фоиз), Қарши шаҳрида (35,4 фоиз) вилоят кўрсаткичидан юқори экани аниқланди, – деди вилоят раҳбари. – Сут маҳсулотларини кам истеъмол қилувчиларнинг энг юқори улуши Қарши шаҳри (26,8), Қамаши (29,4), Чироқчи (30,8), Китоб (36,4), Ғузор (46,2) туманларига тўғри келган.

Хатлов жараёнида тиббий бригадалар томонидан нафас аъзолари касалликлари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, қон айланиш тизими касалликлари, шундан гипертония касаллиги, эндокрин касалликлар, суяк-мушак тизими аъзолари касалликлари, хавфли ўсма касалликлари нисбатан кўп учраётгани аниқланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here