Бугун вилоят ҳокими ва зиёлилар учрашуви сўнгида вилоятимиздаги ОТМларда таҳсил олаётган 20 нафар талабага Зойир Мирзаев қарийб 86 миллион сўмлик сертификатлар топширди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу сертификатлар орқали талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилади. Ушбу талабаларни танлаб олишда уларнинг оилавий шароити, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, боқувчисини йўқотганлиги, ногиронлиги ва «Темир дафтар»да бор ёки йўқлиги каби мезонларга таянилди.
Бу каби хайрли ишлар давомий бўлиши, имтиёзга эга бўлган талабалар келажакда Ватанимиз равнақи учун хизмат қиладиган салоҳиятли ёшлар бўлиб етишиши таъкидланди.