«Машъал»  испаниялик бош мураббий қўл остида йиғинга киришди

366

Серхио Маринангели бошчилигида янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган «Машъал» жамоамиз бугун Муборакда ўзининг дастлабки машғулотини бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълумот берди.

Жамоа таркибида “Машъал” академияси тарбияланувчилари ҳамда бир нечта маҳаллий ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Сирож Аллаев, Раҳмон Очилов, Сардор Хурсандов, Жасур Курбонов, Муҳаммад Йўлдошев, Муҳаммаджон Султонов, Феруз Мўминов, Жавоҳир Шодмонов, Муҳриддин Шасмиддиновлар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Жамоа селекция ишлари бир муддат ҳам тўхтагани йўқ. Шу кунларда таркибга яна янги легионер футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Легионер футболчилар Ифиани Ифиани ҳамда Иби Мичель Окоролар жамоага 20 январь куни келиб қўшилишади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here