Қашқадарёдаги 3 та туман ҳокими Фарғонада (фото)

865

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев, Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ва Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров бошчилигидаги тадбиркор ва фермерлар Фарғона тажрибасини ўрганмоқда.

“Nasafnews” мухбири Гулилайло Тугалованинг маълумот беришича, дастлаб тадбиркор ва фермерлар Фарғона вилояти Риштон туманидаги кулолчилик маркази фаолияти билан танишган.

Маълум бўлишича, Риштон тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган кулолчилик марказига “Карвон” деб ном берилган. Марказ ҳунармандчилик соҳасида катта натижаларга эришган.

Ҳокимлар бошчилигидаги делегация Фарғона туманидаги “Волида” фермер хўжалигида ҳам бўлиб, бу ердаги иш тажрибасини ўрганишди.

Мазкур фермер хўжалигида зотдор қорамолчилик, наслчилик ва сутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ойига 10 минг тонна сут қайта ишланади ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мавзуга доир: Қашқадарёнинг туман ва шаҳар ҳокимлари Тошкент тажрибасини ўрганмоқда

Яна тажриба алмашиш бошланди. Нишонликлар водий томон, ғузорликлар эса Самарқандга йўл олди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here