Ғузорда «ГАИ»лар фуқароларни онадан сўкканлиги айтилган видео бўйича муносабат билдирилди

1377

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Қашқадарё вилояти Ғузор туманида «ГАИ»лар фуқароларни онадан сўкканлиги айтилаётган хабарга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 5 январь куни ижтимоий тармоқларда «Қашқадарё Гаилари TikTok’ка ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалган. Видеолавҳадаги ҳолат 5 январь куни соат 09:10 атрофида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган. Унда бир неча фуқаролар автомашинага миниб, кетмочқи бўлиб турган йўл-патрул хизмати ходимлари билан ўзаро баҳслашишган.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида хато ва камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилиши таъминланиб, текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Видеони мана бу манзилда кўринг.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here