20.09.2021 - 10:21
Bosh sahifa Mahalliy Бугундан карантин чоралари юмшатилмоқда

Бугундан карантин чоралари юмшатилмоқда

254

30 апрель соат 06:00 дан бошлаб айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Фуқаролар 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00дан 20:00 га қадар шахсий ва хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишлари мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлар барча турдаги енгил автотранспорт воситаларида ҳудудлараро ҳаракатланишига рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси карантин чораларини юмшатиш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий канали хабар берди.

30 апрель куни соат 06:00 дан:

  • фуқароларга — иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;
  • фуқароларга — шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
  • олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига — илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here