Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда 7 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Қашқадарёда 7 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

16 дек 2022
4 250
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 24 август куни "Касби - Қарши" йўналишидаги Қарши тумани Талликурон қишлоғидан ўтган марказий йўлда 7 ёшли бола ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Воқеа орадан 4 ойга яқин вақт ўтиб, боланинг яқинлари томонидан жамоатчиликка маълум қилинмоқда.

Ҳолатни ўрганган "Nasafnews" мухбирининг ёзишича, 2015 йилда туғилган Меҳрож Умаровни шу куни йўлда "Жентра" русумли автомашина уриб юборган. Оқибатда болакай оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган, аммо кўп ўтмай у ҳалок бўлган.

Болани автомобиль уриб юборган йўлда 30 тезликни тақиқловчи белги ҳам ўрнатилган. Аммо автомобиллар бу йўлдан "учиб" ўтмоқда.

Айни кунларга келиб марҳум болакайнинг яқинлари автомашина ҳайдовчисига чора кўрилмаганидан шикоят қилмоқда. Батафсил боланинг бувиси билан уюштирилган видеоинтервюда танишинг.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: