Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Миришкорда Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди

Миришкорда Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди

10 дек 2022
842
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туманининг Жейнов шаҳарчасида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Байрамда миришкор деҳқонларнинг ҳамда туман аҳлининг меҳнати  улуғланди. Тадбирда туман ҳокими Шерали Санаев барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.

Байрамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этган 600 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

"Шукрона" базмгоҳида ташкил этилган байрам тадбирида маҳаллий санъаткорлар ва пойтахтдан ташриф буюрган эстрада хонандаси Ёрқинхўжа Умаров томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Хуршида Узоқова тайёрлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: