Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғда ИИБ масъули қўл остидаги ходим билан тортишди

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғда ИИБ масъули қўл остидаги ходим билан тортишди

07 дек 2022
1 068
МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туманида ички ишлар органи мулозими қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, видеотасвирдаги ҳолатда жорий йилнинг 17 ноябрь куни Яккабоғ туманида 1987 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Ласетти" русумли давлат рақами 70U102UA  бўлган транспорт воситаси 1975 йилда туғилган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб содир этган ЙТҲ бўйича олиб борилаётган суриштирув жараёни акс этган.

Унда жабрланувчини туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингандан сўнг шу ерда автомашинани кўздан кечириш учун мутахассислар жалб қилингунга қадар қўриқловга олиш учун туман ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари подполковник А.Янгиев туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Н.Самандаровга топшириқ бераётганида профилактика инспектори раҳбари билан гап тортишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: