ИИВ Яккабоғда блогернинг автомобилида одам уриб юборилгани воқеаси юзасидан баёнот берди
Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали яккабоғлик автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг автомобилини бошқарган унинг яқин дўсти йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган маст фуқарони уриб юборгани ҳақида хабар бергандик. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов ҳолат юзасидан баёнот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 18:40 ларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Айғиркул маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-347а автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли 70/У102УА транспорт воситаси пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган жойдан йўлни қатнов қисмини кесиб ўтаётган фуқаро О.Л.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
"Мазкур йўл транспорт ҳодисасини жамоатчилик фаоли Мақсуд Музаффаров билан боғлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарларни тарқатиш ноўрин эканлигини билдирамиз", - дейилади баёнотда.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди
Йўловчи вафот этди.