» » Чироқчида фермер хўжалиги ерига уй қурган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Чироқчида фермер хўжалиги ерига уй қурган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

03 дек 2022
902
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими ва Кадастр агентлигининг Чироқчи туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган

Текширувда "Мустақиллик" МФЙдаги "Б.Ж." фермер хўжалигига пахта-ғаллачилик ва чорвачилик-боғдорчилик йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: