Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари биносига ҳам қуёш электр станцияси ўрнатилади

Қашқадарёдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари биносига ҳам қуёш электр станцияси ўрнатилади

30 ноя 2022
849
МАҲАЛЛИЙ

"Вилоятнинг туман (шаҳар) ларида қуёш электр станцияси ўрнатиш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида" Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятнинг туман (шаҳар) ларида қуёш электр станцияси ўрнатиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 1 млрд 386 млн сўм маблағ ажратилди.

Барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ажратилган маблағни 2023 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари қисми ҳисобидан, 31 мартга қадар вилоят бюджетига қайтариб беради.

Қарор иловасига кўра, ҳар бир ҳокимликка қуёш электр станцияси ўрнатиш учун 99 млн сўмдан маблағ йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биносига яқинда маҳаллий бюджет маблағидан 900 млн сўмга қуёш электр станцияси харид қилинганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: