Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида ўзи ўқиган мактабни 2,4 млрд сўмга таъмирлаган тадбиркор тақдирланди

Қамашида ўзи ўқиган мактабни 2,4 млрд сўмга таъмирлаган тадбиркор тақдирланди

20 ноя 2022
1 642
МАҲАЛЛИЙ

Ўзи таҳсил олган мактабни 2,4 млрд сўм шахсий маблағи ҳисобидан таъмирлаб берган тадбиркор "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.  Бу ҳақда Халқ таълими  вазирлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, “Rossvik Tashkent”  масъулияти чекланган жамияти директори, “FASSOMA” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Сирожиддин Холияров мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатига айлантириш борасида соҳа ривожига муносиб қўшган ҳиссаси учун "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланган. Кўкрак нишони Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан топширилди.

Тадбиркор ўзи таҳсил олган Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 37-мактаб ўқув биносини шахсий маблағлари эвазига таъмирлади. Хусусан, тадбиркор томонидан мактаб ўқув биноси, спорт зали таъмирланиб, кичик замонавий футбол майдончаси ва ошхона қуриб берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: