Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдала туманига прокурор, ИИБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди

Кўкдала туманига прокурор, ИИБ бошлиғи ва солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди

20 апр 2022
3 974
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти таркибида ташкил этилган янги туман - Кўкдала учун раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бекбутаев Баҳром туман прокурори лавозимига, Шокиров  Шерзод туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, Мухаммадиев Фахриддин туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Хуррам Жўраев Кўкдала туманига ҳоким бўлгани ҳақида хабар қилинганди. 


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: