Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Биринчи ўринбосар ишдан бўшатилди, яна бир ҳокимликка ўринбосар келди. Ҳайфсан олгани ҳам бор

Биринчи ўринбосар ишдан бўшатилди, яна бир ҳокимликка ўринбосар келди. Ҳайфсан олгани ҳам бор

28 окт 2022
3 763
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Султанов Камолиддин Вохидович ишдан бўшатилди. Бу ҳақда бугун Қарши шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Камолиддин Султaнов биринчи ўринбосарлик курсида 1 йил ҳам қолмади. У шу йилнинг январь ойи бошларида бу лавозимга келганди.

Миришкор тумани ҳокимлигда эса янги тайинлов бор. Тўраев Шоҳжаҳон Тоштурди ўғли Миришкор туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввал бу лавозимда марҳум Бегзод Боборожабов фаолият кўрсатганди. У жорий йилнинг июнь ойида Сирдарё вилоятида ЙТҲга учраб, 
вафот этганди.

Китоб тумани ҳокимлигида ўринбосарлардан бири ҳайфсан олди. Маълум бўлишича, Китоб тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Маликов Хайдар Пардаевичга ҳайфсан  интизомий жазо чораси қўлланилган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: