Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Тўгараклар иши таълим-тарбияда кўмакчи бўлмоқда

Тўгараклар иши таълим-тарбияда кўмакчи бўлмоқда

30 сен 2022
934
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилганлиги янгилик бўлмай қолди, дейиш мумкин. “Ментал арифметика”си, тил ва спорт тўгараклари эса боғчаларда болалар тарбиячига кўмак бўлмоқда.

Қарши шаҳридаги деярли барча мактабгача таълим ташкилотларида мана шундай тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Қарши шаҳридаги 3-Давлат мактабгача таълим ташкилоти хусусида ҳам илиқ фикрлар билдириш мумкин.
- Ташкилотимиз 1981 йилда ташкил этилган, -дейди ташкилот директори Наргиза Чориева – 180 ўринга мўлжалланган боғчамизда айни пайтда 6 гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Болажонларимизга 17 нафар педагог ходимлар замон талаблари асосида таълим-тарбия бериб келмоқда. Ташкилот ишини сифатли ташкил этилда эса услубчи Г.Йўлдошева, логопедлар, руҳшунос, Жисмоний тарбия, мусиқа раҳбарлари, инглиз тили ўқитувчисиларининг ҳам ҳиссаси катта.

Дарвоқе, юқорида таъкидланимиздек, ушбу боғчада тўгараклар фаолияти яхши йўлга қўйилган. Масалан, “Ментал арифметика”, рус тили тўгаракларида болажонлар ақлий салоҳиятлари ва тил бўйича дастлабки билимларини олмоқдалар.


1 – октябрь -  Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкилотда байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида жажжи болажонлар томонидан куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида намунали ходимларга ташкилот директори томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурномалар” билан тақдирландилар.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: