Aраловулликлар кўнглидан жой олаётган боғча (Фото)
Қарши шаҳридаги Араловул маҳалласи кундан кунга чирой очиб бораётган манзиллардан бири. Кўркам масжид, тўйхонаю, чойхоналар тилларга тушган. Мазкур маҳаллада 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фаолият олиб боради. Ушбу ташкилот фаолияти ҳам эътирофга лойиқ бўлмоқда, дейиш мумкин.
180 ўринли мазкур ташкилотда айни пайтда 28 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бормоқда. Масканда 11 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия жараёни билан машғул бўлиб, шулардан 6 нафари олий маълумотли мутахассислардир.
"Ташкилотимизда таълим-тарбия билан бирга турли тўгараклар фаолиятини ҳам йўлга қўйганмиз, -дейди ташкилот директори Мафтуна Қодирова. –Масалан, ментал арифметикаси, рус тили ва рақс тўгараклари болажонларга ҳам, ота-оналарга ҳам манзур бўлмоқда.
Жамоа мактабгача таълим бўлими томонидан ташкиллаштирилган барча маънавий ва маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Хусусан, “Ранглар жилоси” кўрик-танловида 3-ўринни, шаҳар миқёсида ўтказилган спорт мусобақасида шахмат бўйича 1-ўрин, баскетбол бўйича 2-ўринни эгаллаганлиги сўзимиз исботи".
Ташкилотда олиб борилаётган ишлар Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Баҳодир Мўминов эътиборидан четда эмас. Раҳбар ташкилотга келиб, шарт-шароитлар билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билдириб бормоқда.
Албатта, ишонч, масъулият ва шижоат бор жойда мана шундай ютуқлар бўй кўрсатаверади.
Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.
Раҳбар ташаббускор бўлиши керак
Косон туманидаги 8-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига назар