Қаршидаги боғчада шарлар фестивали ўтказилди
Турли туман шакл ва ранглардаги шарлар болажонларнинг жону дили. Шу сабабли, ёзги соғломлаштириш машғулотларида шарлар билан боғлиқ ўйинлар, тадбирлар кўплаб ташкил этилади. Бугун эса Қарши шаҳридаги 25-Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Шарлар фестивали” жисмоний кўнгилочар тадбири ўтказилди.
Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи С.Донаев ҳамда Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Б.Мўминов ва бўлим масъуллар, 25-ДМТТнинг мактабга тайёрлов ҳамда катта гуруҳ тарбияланувчилари, тўгарак раҳбарлари, педагог ходимлар иштирок этди.
-Бу тадбирни ташкил этишдан мақсад - мактабгача ёшдаги болалар ўртасида мустақил ва мантиқий фикрлаш кўникмасини ошириш, коммуникатив компитенцияларини ривожлантириш, уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-марифий соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида 5 та муҳим ташаббуслари ижросини таъминлашдир, -дейди ташкилот директори Татьяна Айзина.
Турли-туман шарлар билан безатилган боғча ҳудуди кишида ўзгача таассурот қолдиради. Қолаверса, жажжи кичкинтойлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ва рақслар йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.
Бу каби фестивал ва тадбирлар мазкур ташкилотда тез-тез ўтказиб турилади. Хусусан, жорий йилнинг май ойида қўл меҳнати билан яратилган буюмлар кўриги, гуруҳлараро “Соғломжон полвонжон” спорт мусобақаси, 1-июнь – Халқаро болалар ҳимоя қилиш кунига совғаларга бой катта байрам тадбири ҳамда театрлаштирилган томошалар, июнь ойида инглиз тили буйича “Hi kids” қўлланмасини амалга тадбиқ этиш бўйича шаҳар миқёсида ўтказилган семинарлар мисол бўла олади.

Ўхшаш янгиликлар:
Раҳбар ташаббускор бўлиши керак
Косон туманидаги 8-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига назар