Бош саҳифа » АВТО » Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди

Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди

22 авг 2022
1 828
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 11 август куни соат 15:05да Нишон туманида яшовчи фуқаро М.Ж бошқарувидаги "Нексия" русумли автомашина билан "A-380" автомобиль йўли орқали Қарши шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда Ғузор тумани "Янгикент" МФЙда яшовчи фуқаро Р.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги маълумот берди.

Маълум бўлишича, пиёда тўсатдан йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтишга уринган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Пиёда Р.С шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: